Азизбек Абдурасулов россиялик собиқ жаҳон чемпиони Фёдор Чудиновга(WBA, 2014-2016) қарши жанг қилади.
Кеча боксчилар вазн ўлчаш, кўз уриштириш ва матбуот анжуманида қатнашишди. Вазн улчашда ўзбекистонлик боксчи 76,2 кг оғирликни, россиялик боксчи эса 75,7 кг вазнли эканлигини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, профессионал боксдаги фаолияти мобайнида Азизбек Абдуғофуров 14 та жанг ўтказиб, 13 тасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби Фёдор Чудинов ҳисобида эса 25 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг мавжуд.
Азизбек бундан бундан тўрт йил муқаддам Чудиновнинг акасини мағлубиятга учратган.
Мазкур бокс оқшомида 9 та жуфтлик баҳслари бўлиб ўтади. А. Абдуғофуров иштирокидаги жанг дастурга биноан 10 раунд давом этиши кўзда тутилган.