Бугун Туркманистон Президентининг Қозоғистонга илк давлат ташрифи бошланади
10:31, 15 Октябрь 2022
ASTANA. Kazinform – Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Қозоғистонга илк давлат ташрифини амалга оширади, деб хабар беради Kazinform БОРТ №1 Telegram канали таяниб.
«Бугун Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Қозоғистонга илк давлат ташрифи бошланади. Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама музокаралар олиб бориши ҳамда муҳим ҳужжатларни имзолаши режалаштирилган»,- дейилади хабарда.