Бугун республиканинг аксарият ҳудудларида қор ёғади ва йўлларда яхвонлик ҳосил бўлади - Қазгидромет
08:30, 27 Январь 2024
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 27 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларга кўра, бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера оқимларининг ўтиши сабабли ҳаво ўзгариб туради. Бундан ташқари, ёғингарчилик бўлади: асосан қор кўринишида.
Мамлакатнинг ғарбида ва жанубида ёғингарчилик бўлмайди. Қозоғистон бўйлаб туман тушади, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлади, кучли шамол эсади, бўрон бўлади.