Бугун Қозоғистоннинг кўп қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Циклон ва унга боғлиқ атмосфер фронтлар таъсири остида республика ҳудудининг катта қисмларида момақалдироқли ёмғирлар ёғади. Кундузи мамлакатнинг шимоли-шарқий, шимолий ва жанубий-шарқий ҳудудларида кучли ёмғир, баъзи жойларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйлаб шамол кутилмоқда, шимол ва жанубда – чанг бўрони кузатилади.

«Қазгидромет» давлат корхонаси маълумотларига кўра, Алмати вилоятида, Абай вилоятининг шимоли ва шарқида, Павлодар вилоятининг ғарби ва жанубида, Жамбил вилоятининг шимоли ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, шарқи ва жанубий-шарқида, Ақмола вилоятининг жануби ва шарқида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Атирау вилоятининг шимоли ва жанубида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби, маркази ва жанубида, ҳамда Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбида ёнғин хавфи юқори даражада бўлади.

Жетису вилоятида кундузи кучли иссиқ – 35 даража. Абай вилоятида кундузи 35-38 даража иссиқ кузатилади. Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубий қисмларида эса кундузи 37 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.