Бугун Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, шамол кучаяди
07:02, 19 Октябрь 2023
Қазгидромет 19 октябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Каzinform агентлиги.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият қисмидаги об-ҳаво ҳали ҳам кенг кўламли антициклон томонидан белгиланади. Шу сабабли ҳаво очиқ, асосан ёғингарчиликсиз.
“Фақат жануби-ғарбда, кундузи ғарбда, шимоли-ғарбда, кечаси республика жанубида фронтал қисмлар ўтиши билан ёмғир ёғади. Жануби-ғарб, шимоли-ғарб ва шимолда шамол кучаяди.
Қозоғистон бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушади”, — дейилади Қазгидромет ахборотида.