Бугун Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, дўл ёғиши кутилмоқда

Фото: Фото: Pexels

ASTANA. Kazinform – 8 июль куни Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида хавфли метеорологик ҳодисалар кузатилиши мумкин, деб хабар беради “Қазгидромет” РДК.

Атмосферанинг фронтал қисмлари муносабати билан республиканинг шимолий, шарқи ва жануби-шарқида ҳаво беқарор бўлади: момақалдироқ, ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат шарқида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кун давомида дўл ёғиши кутилмоқда. Бошқа ҳудудларда антициклон таъсирида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида шамол кучаяди. Шарқий Қозоғистонда довул бўлиши мумкин.

Шунингдек:

Атирау ва Алмати вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +35°С гача кўтарилиши кутилмоқда.

Туркистон вилояти ғарбида +40°С,

Жетису вилоятининг шарқида ва шимолида +35...+37°С.