Бугун Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик бўлмайди
07:00, 16 Январь 2024
Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, шу сабабли ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform агентлиги.
“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, фақат мамлакатнинг ғарбий, жанубий, жануби-шарқида атмосфера фронтлари ўтиши билан об-ҳаво беқарор бўлиб қолади, қор ёғиши мумкин, бўрон бўлиши кутилмоқда, жанубий вилоятнинг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғиши мумкин.
Синоптиклар республикада туман, кучли шамол ва жануби-шарқда яхвонликни башорат қилмоқда.