Бугун Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик бўлмайди
07:37, 23 Январь 2024
ASTANA. KAZINFORM - “Қазгидромет” РДК синоптиклари 23 январь куни Қозоғистон бўйлаб ёмғирсиз об-ҳаво бўлишини прогноз қилмоқда, дея хабар беради Kazinform.
Антициклон таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат республиканинг ғарби, шимоли-ғарби ва шимолида атмосфера фронтларининг ўтиши билан беқарор ҳаво сақланиб туради, қор ёғади ва изғирин бўлади.
Қозоғистон бўйлаб туман тушиб, шамол кучайиши кутилмоқда.