Бугун Қозоғистоннинг аксарият қисмида момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади

Фото: Фото: Pexels

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 27 май куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

Маълумотларга кўра, республиканинг катта қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида. Шу сабабли, беқарор об-ҳаво кузатилади, момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши, мамлакат шарқи ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Марказда, шарқда ва жануби-шарқда дўл ёғиб, бўрон бўлади.

Мамлакатнинг фақат ғарби, шимоли-ғарби ва жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши мумкин, мамлакатнинг жануби ва жануби-шарқида чанг бўрони бўлиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

— Кундузи Жетису вилоятининг Алакўл кўллари ҳудудида 30 м/с ва ундан кўпроқ тезликда кучли шамол эсади.

Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида, Ақтўбе вилояти шимолида, Павлодар ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг шимоли ва шарқида, Қарағанди вилоятининг шарқида, Абай вилоятининг ғарби ва шимолида, Ақмола ва Қостанай вилоятларининг шарқида кечаси 1-2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда, — деб ёзади синоптиклар.

Жетису вилоятининг шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли ва марказида, Манғистау вилоятининг ғарбида, Ақтўбе вилоятининг ғарби ва жанубида, Павлодар вилоятининг шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқида, Атирау вилоятининг шимоли ва шарқида, Туркистон вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг марказида, Абай вилоятининг жануби-шарқида ёнғин хавфи юқори.

Қизилўрда вилоятида, Туркистон вилоятининг шимоли, чўл ва тоғли ҳудудларда, Жамбил вилоятининг ғарби ва шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқида, Атирау вилоятининг жануби ва ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Қозоғистоннинг жануби-шарқида, Павлодар, Шарқий Қозоғистон, Жетису вилоятларининг жануби-шарқида, Абай, Улитау вилоятларининг жанубида фавқулодда ёнғин хавфи юқори.

Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Қозоғистоннинг етти қилоятида ҳаво совуши ҳақида хабар берган эдик.