Бугун Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
08:29, 10 Июль 2025
ASTANA. Kazinform – Республиканинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмларида беқарор об-ҳаво кузатилади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Қазгидромет” РДК хабар берди.
Маълумотларга кўра, мамлакатнинг жанубий-шарқи ва марказида кучли ёмғир ёғади. Шимол, шимоли-ғарби, марказ, шарқ ва жанубий-шарқда кундузи дўл ёғиши эҳтимоли бор.
Ғарб ва жануби-ғарбий ҳудудларда антициклон таъсирида ҳаво қуруқ бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол кучайиши мумкин. Марказ, шарқ ва жанубий-шарқда шамолли об-ҳаво (шквал), шунингдек, тун ва эрталаб шимол ҳамда шимоли-ғарбийда туман тушиши эҳтимол қилинмоқда.