Бугун Қозоғистонда ёмғир ва қор ёғади
07:06, 07 Декабрь 2023
7 декабрь куни Қозоғистоннинг кўп қисми циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари таъсирида бщлишни давом этади, ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб қолади? Деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.
Мамлакат ғарбида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республикада туман, яхвонлик, шамол кучайиши кутилмоқда, мамлакат шарқида жуда кучли шамол эсади.
Шарқий Қозоғистон вилоятида кечаси шимол, шарқ, жанубда 30 м/с ва ундан кўпроқ тезликда жуда кучли шамол эсади.
Алакўл кўллари ҳудудидаги Жетису вилоятида вақти-вақти билан 30 м/с ва ундан ортиқ кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда.