Бугун Қозоғистонда шамол кучайиб, ёмғир ёғади
08:37, 28 Сентябрь 2025
ASTANА. Кazinform – 28 сентябрь куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида шимолий циклон ва унга боғлиқ бўлган фронтал қисмларнинг таъсири сақланиб қолади, деб хабар беради Қазгидромет.
Аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, мамлакат жануби-шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Шимолда кучли ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати пасаяди. Қозоғистоннинг фақат жануби ва шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.
- Республика бўйлаб шамол кучайиб, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шунингдек, бир қатор ҳудудларда ёнғин хавфи юқори бўлади, — деб ёзади синоптиклар.
Ёнғин хавфи юқори:
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолида,
- Павлодар вилоятининг шарқида
- Атирау вилоятининг шимоли-шарқида,
- Манғистау вилоятининг жануби-шарқида,
- Ақтўбе вилоятининг жанубида.
Фавқулодда ёнғин хавфи:
- Туркистон, Қизилўрда вилоятларида,
- Атирау вилоятининг шимоли, жануби ва шарқида,
- Жамбил вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида,
- Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва шарқида,
- Ақтўбе вилоятининг ғарби, шимоли, шимоли-шарқи ва марказида,
- Алмати вилоятининг шимолида,
- Қарағанди, Қостанай, Улитау вилоятларининг жанубида.
Мутахассислар фуқароларни об-ҳаво маълумотларига эътибор қаратиш ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда.