Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 516-522 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк томонидан 27 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 518,34 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,62 тенге. Евро - 607,18 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 520 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 518 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 604 тенге, сотиш нархи — 608 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 522 тенге, сотиб олиш курси — 516 тенге. Евро 602 тенгедан сотиб олиниб, 608 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,51 — 6,62 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,22 тенгега пасайиб, 518,34 тенгени ташкил қилган.