Бугун Қозоғистонда Дўмбира куни нишонланади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ҳар йили июль ойининг биринчи якшанбасида Қозоғистонда Миллий Дўмбира куни нишонланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2018 йил 13 июнда жамиятни миллий маданият, ҳамда ўзликни асраш ва тиклаш ғояси атрофида бирлаштириш мақсадида июль ойининг биринчи якшанбасини Миллий Дўмбира куни деб белгилаш тўғрисидаги Президент Фармони эълон қилинди. Ўша йили ойнинг биринчи якшанбасида, 1 июль куни Астана шаҳридаги «Қазақ Елі» монументи олдига икки мингдан ортиқ созанда йиғилиб, «Көңіл ашар», «Адай», «Балбырауын», «Ерке сылқым», «Сарыарқа» куйларини ижро этди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, дўмбира ҳақидаги илк илмий маълумотлар ал-Фаробийнинг «тамбур» номи билан ёзган асарларида учрайди. Халқ афсонасига кўра, Жошининг ўлимини машҳур Чингизхонга эшиттирган дўмбира бўлган.

Машҳур Ўзбекали Жанибеков асарларида қозоқ дўмбираси 9 та торли бўлганлиги айтилади. 2008 йилда Мўғул археологлари ўша мамлакатнинг Алтай ҳудудидан эрамизнинг V асрига оид қадимий асбоб топган ва уни ўрганган Қаржаубай Сартқожаули унинг нусхасини мамлакатга олиб келган. Турколог олимнинг ёзишича, ўша «бобо дўмбира»да ҳам 9 та торли бўлган.

Қозоқ ерларидаги балбал тошлар орасида қўлида дўмбирага ўхшаш чолғу тутган кишиларнинг тасвирлари бор. Ғорларда, қояларда, лойдан ясалган ҳайкалларда қўлида дўмбира тутган одам тасвири кўпинча учрайди. Шуларга асосланиб, дўмбиранинг тарихи 5 минг йилдан ортиқроқ деган назария мавжуд.

Шу билан бирга, XX асрда қозоқ дўмбирасининг 7 тури фойдаланишдан чиққани ҳақида маълумотлар мавжуд.

2019 йилда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий дўмбира кунига бағишланган тадбирда нутқ сўзлаб, шундай фикр билдирган эди.

«Бу маънавий янгиланиш йўлининг асосий устунидир. Бугун миллий чолғумиз бутун дунё тан олган маданий қадриятга айланди. Бу - Қозоғистоннинг муқаддас қора дўмбираси учун адолатли нарх. «Санъат – элнинг юзи», дейди доно халқимиз. Барчамизга хос бўлган дўмбиранинг қадр-қимматини ҳар томонлама тарғиб қилиш, уни ёш авлод онгига сингдириш жуда муҳим. Дўмбира асбоби - ноёб марвариддир. Шунинг учун мактабларда дўмбира дарсларини жорий этиш зарур ва тўғри ташаббусдир. Зеро, бугунги глобаллашув даврида биз халқимизнинг ўзига хос қадриятларини янгилашда давом этишимиз керак», – деди Давлат раҳбари.

Яқинда Атирауда дўмбира шаклидаги маданият маркази қурилиши маълум бўлди.

Алмати шаҳрида 2 июль куни соат 20:00 да Абай майдонида Миллий Дўмбра куни муносабати билан «Аңыз Домбыра» номли байрам концерти бўлиб ўтади.

Яна шуни ҳам маълум қиламизки, Ақмола вилоятида Миллий дўмбира куни муносабати билан созандалар танлови бўлиб ўтди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов