Бугун Қозоғистон ҳудудида туман тушиб, шамол кучаяди
07:29, 27 Ноябрь 2023
“Қазгидромет” РДК 27 ноябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Кazinform.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг ғарби ва шимоли-ғарбида атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан беқарор об-ҳаво кутилмоқда.
"Ёмғир (ёмғир, қор шаклида) ёғади. Қолган ҳудудларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Қозоғистонда туман тушиб, шамол кучаяди, мамлакат шимоли-ғарби ва шимолида яхвонлик ҳосил бўлади”, — деб ёзади агентлик.