Дания - Қозоғистон учрашувининг жонли трансляцияси Нур-Султан вақти билан соат 15:20да бошланади ва Qazsport телеканалида томоша қилиш мумкин бўлади.
ЖЧ-2022да Қозоғистон терма жамоаси рақиблари Канада, Германия, Швейцария, Словакия, Дания, Франция ва Италия бўлган А гуруҳида ўйнайди. В гуруҳи таркиби қуйидагича: Финляндия, АҚШ, Чехия, Швеция, Латвия, Норвегия, Буюк Британия ва Австрия. Ҳар бир гуруҳдан тўрттадан жамоа чорак финалга йўл олади.