Жаҳон чемпионати 13-29 май кунлари Финляндиянинг Хельсинки ва Тампере шаҳарларида бўлиб ўтади.
Қозоғистон терма жамоаси А гуруҳида баҳс олиб боради. Рақиблар - Канада, Словакия, Германия, Дания, Швейцария, Италия ва Франция.
В гуруҳида Финляндия, АҚШ, Чехия, Швеция, Латвия, Норвегия, Буюк Британия ва Австрия терма жамоалари куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил глобал турнир 85 - марта ўтказилмоқда.
Жаҳон чемпионатининг илк ўйини Германия ва Словакия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Қозоғистон терма жамоаси илк учрашувини Данияга қарши ўтказади.
Қозоғистон хоккейчиларининг бутун ўйини Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Муаллиф: Адилжан Умбет