Бугун футбол бўйича Европа чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги турига старт берилади

Фото: Фото: Pixabay

Бугун футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичининг навбатдаги тури ўйинларига старт берилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

12 октябрь куни А, D, E, I гуруҳларида ўйинлар ўтказилади.

А гуруҳидаги қизиқарли ўйинлардан бири Испания ва Шотландия терма жамоалари ўртасида кечиши кутилмоқда.

Ҳар икки жамоа А гуруҳида дастлабки ўринларни эгаллаб турибди. Ҳозирча Шотландия 15 очко билан биринчи ўринда, Испания эса 9 очко билан иккинчи ўринда.

Ушбу ўйин 12 октябрдан 13 октябрга ўтар кечаси соат 00:35 да «Qazaqstan» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, ушбу гуруҳда Кипр ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

D гуруҳида эса Хорватия ва Туркия («Qazsport». 00:35), Латвия ва Арманистон, Е гуруҳида Фарер ороллари ҳамда Польша, Албания ва Чехия терма жамоалари куч синашади.

Шунингдек, I гуруҳида Андорра ва Косово, Беларусь ва Руминия, Исроил ва Швейцария терма жамоалари тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрдан 15 октябрга ўтар кечаси Астана вақти билан 00:35 да Қозоғистон терма жамоасининг Данияга қарши баҳси «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет