Бугун бутун мусулмонлар учун энг муҳим байрам – Қурбон ҳайити бошланди

Фото: Фото: Астана маъмурияти

ASTANA. Kazinform – Бугундан бутун мусулмонлар учун улуғ байрам бўлмиш Қурбон ҳайити бошланди.

“Исломда муқаддас кун ва тунлар ой фазасининг ўзгаришига қараб ҳисобланади. 7 июнь куни ҳижрий йилнинг зулҳижжа ойи бошланди. Яъни, Арапа куни жорий йилнинг 15 июнига тўғри келади. 16 июнь – Қурбон ҳайитининг биринчи куни”, – дея изоҳ берди Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси.

Қурбон ҳайити намози байрам вақтида ўқилади, ҳар бир вилоятда намоз ўқиш учун белгиланган вақт бор.

Ушбу байрамнинг вазифаси қурбонликдир. Қурбонлик қилиш ва уни муҳтожларга тарқатиш, оз бўлсада садақа қилиш, кексалар, етим-есирлар, кўп болали оилаларга эътибор қаратиш савобли ишдир. Шунингдек, мусулмонлар намоз ўқиб, кўпроқ савобли амаллар қилишга ҳаракат қилишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, qurban2024.kz сайти қурбонлик маросимини масофадан туриб ўтказиш учун ишга туширилган.