Бугун бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун, 9-май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Турнирда Қозоғистон шарафини 12 нафар боксчи ҳимоя қилади.

Биринчи жанг 9 май куни, финал баҳслари эса 19-20-май кунлари бўлиб ўтади.

Терма жамоа таркибида Назим Қизайбай (50 кг), Жайна Шекербекова (52 кг), Дина Жоламан (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг), Римма Волосенко (60 кг), Аида Абикеева (63 кг), Дариға Шакимова (66 кг), Валентина Хальзова (70 кг), Надежда Рябец (75 кг), Гулсая Ержан (81 кг) ва Ляззат Кунгейбаева (81 кг дан юқори) иштирок этади.

Қозоғистонлик боксчилар илк жангида Канада, Колумбия, Пуэрто-Рико, Испания, Финляндия, Жазоир, Ўзбекистон, Кения, Туркия ва Украина боксчилари билан учрашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет