Бугун баъзи жойларда момақалдироқ, ёмғир, дўл ёғиши мумкин – Қазгидромет

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 5 июль учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Корхона маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг ғарбий ва жанубида антициклон тизмаси таъсирида кун давомида ёғингарчилик бўлмайди.

Республиканинг қолган ҳудудларида циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларида ҳавонинг ўзгариб туриши муносабати билан куннинг ўзгарувчан бўлиши, момақалдироқ ва ёмғир ёғиши, шимолий, шарқи ва марказида кучли ёмғир ёғиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйлаб шамол кучаяди, жанубда чанг бўрони кузатилади, кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли-ғарбий ва шимолида туман тушиши мумкин.