Бугун 9 та ҳудудда совуқ бўлиши мумкин – Қазгидромет

Фото: Фото: pixabay.com

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 17 апрель куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

Маълумотларга кўра, навбатдаги шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳавони юзага келтиради.

- Ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлади. Фақат Қозоғистоннинг ғарби ва марказида антициклон тизмаси таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, жанубда чанг бўрони ва туман тушиши кутилмоқда, — дейилади хабарда.

Кечаси Ақмола вилоятининг шимоли-ғарбида, Ақтўбе вилоятининг шимолида, Қостанай вилоятининг ғарби ва шарқида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шимолида, Қарағанди ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг шимоли ва шарқида, Алмати вилоятининг шарқи ва тоғ олди ҳудудларида, Жетису вилоятининг шимоли ва марказида, Жамбил вилоятининг жанубида 1-3 даража совуқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 16 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этган эдик.