Бу йил Нур-Султанда 11 та хиёбон барпо этилади
Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги доимий бюджет комиссияси йиғилишида шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Алия Қожабаева маълум қилди.
«Сариарқа туманидаги хиёбон лойиҳасини қурилиш-монтаж ишларини давом эттиришга - 229 млн тенге, Есил туманидаги хиёбон қурилиш-монтаж ишларини якунлашга – 201 млн тенге, «Интернациональний» уй-жой массивидаги хиёбон қурилиш-монтаж ишларини якунлашга – 72 млн тенге , Пушкин кўчасидаги хиёбон қурилишига 27 млн тенге, «Темирйўл» турар-жой массивидаги майдон хиёбон қурилишига – 174 млн тенге, Сариарқа тумани 7187 кўчаси ҳудудидаги хиёбон қурилишига – 6,1 млн тенге, Айманов кўчасида хиёбон қурилишига – 18,3 млн тенге, Асфендияров, Кенжин, Улимжиули, Дайрабай, Мўнкеули кўчаларидаги хиёбон қурилишига - 58,5 млн тенге ажратилиши керак, — деди у Маслихат мажлисида.
Унга кўра, Есил туманидаги «Тельман» турар-жой массиви ҳудудидаги хиёбон қурилишига 705 млн тенге маблағ керак.
«Абай шоҳ кўчасидаги хиёбон қурилишига - 343 млн тенге, Ташенов ва Ҳусайн кўчалари кесишмасидаги хиёбон қурилишига - 99,3 млн тенге, Бўгенбай ботир ва Жамбил кўчалари чорраҳасидаги хиёбон қурилишига - 237 млн тенге, Ильинка турар-жой массивидаги Қашаубай ва Жанқожа ботир кўчалари кесишмасида хиёбон қуриш лойиҳаси – смета ҳужжатларини тайёрлаш учун – 7 млн тенге, Мангилик эл шоҳ кўчасидаги хиёбон қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга – 11 млн тенге, Бўкейхан-Оринбор кучалари кесишмасидаги хиёбон қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларни тайёрлашга 9,2 млн тенге зарур», — деди ҳокимлик вакили.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай