Бу йил муқаддас Рамазон ойи қачон бошланади
ASTANA. Kazinform — Бу йил ойлар султони — Рамазон қачон бошланиши ва бошқа мусулмон байрамлари қачон ўтказилиши ҳақида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) хабар берди.
“ҚМДБнинг шариат ва фатво бўлими 2026 йил учун диний байрамлар тақвимини тасдиқлади. Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотлари асосида аниқланди. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг аниқ саналари янги ойнинг кузатилишига қараб белгиланган саналардан бир кун олдин ёки кечроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар”, — дейилади хабарда.
Таклиф қилинаётган тақвимга кўра, рўза (муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни) 19 февралда бошланади, Лайлатул-Қадр 16 мартдан 17 мартга ўтар кечасига тўғри келади ва мусулмонлар Рамазон ҳайитини 20 мартда нишонлайдилар.
2026 йилда мусулмонлар Қурбон ҳайитини 27 майдан 29 майгача нишонлайдилар.