Умуман олганда, 1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 миллион 69,1 минг этник қозоқ қайтиб келди.
«Бу йил Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (55,5%) Хитойдан, 28,8% - Ўзбекистондан, 9,1% - Туркманистондан, 3,4% - Мўғулистондан ва 2,9% - бошқа мамлакатлардан кўчиб ўтган.
Этник қозоқлар асосан Алмати (52,3%), Манғистау (13,4%) ва Туркистон (5,5%) вилоятларида, шунингдек Нур-Султан (4,1%) ва Алмати (5,7%) шаҳарларидан қўним топган.
10 ойлик маълумотларга кўра, меҳнатга лаёқатли мигрантларнинг сони 55,9 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшлар - 32,6 фоизни ва нафақахўрлар - 10,5 фоизни ташкил этади», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.