Бу йил Қозоғистондан гўшт импорт қилувчи мамлакатлар сони кўпаяди

Фото: Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

ASTANA. Kazinform — ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Аманғали Бердалин Қозоғистондан чорвачилик маҳсулотларини импорт қилувчи мамлакатларни номлади.

“2025 йилда 16 та ветеринария сертификати келишиб олинди ва имзоланди. Бу Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Ироқ, Эрон, АҚШ, Канада, Вьетнам, Форс кўрфази мамлакатлари ва бошқа йўъналишларга чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилиш имконини беради”, — деди А. Бердалин Сенатда чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари муҳокамаси пайтида.

Унинг сўзларига кўра, бу йил Хитой Халқ Республикасига (парранда гўшти, совутилган гўшт, қорамол, майда чорва моллари ва чўчқа қўшимча маҳсулотлари экспорти бўйича), Европа Иттифоқига (от гўшти ва аквакультура), Покистонга (қорамол, майда чорва моллари, парранда ва бошқа маҳсулотлар) ва бошқа мамлакатларга чорвачилик маҳсулотларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш устида ишлаш режалаштирилган.