Бу йил Қозоғистонда Рамазон ойи қачон бошланади
09:51, 06 Январь 2020
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси 2020 йилги диний кунлар жадвалини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform ҚМДБ расмий сайтига ҳавола қилиб.
Унга кўра, бу йил Рамазон ойи 25 апрельда бошланади. Рамазон ҳайит байрами 24 май куни, Қурбон ҳайитнинг биринчи куни эса 31 июлга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Рамазон ойи 6 майдан 5 июнгача давом этганди.