Бу йил Қозоғистонда чегарага яқин қишлоқларда 170 та лойиҳани амалга ошириш учун 36,6 миллиард тенге ажратилди
ASTANA. Кazinform - Жорий йилда чегарага яқин қишлоқларда 170 та лойиҳани амалга ошириш учун 36,6 миллард тенге ажратилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Бош вазир ўринбосари - Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.
“Ҳозирги кунда 66 та чегарага яқин туманда 1383 та қишлоқ, 1,8 миллион аҳоли истиқомат қилади. Қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, биринчи навбатда, иқтисодиёт, инфратузилма, туризм, чегара яқинидаги савдо-сотиқни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларини тартибга солиш ва бошқа масалаларга қаратилган. 2023 йилда Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятларидаги собиқ чегара ҳудудлари тикланади”, — деди вазир.
Унга кўра, “Қишлоқ – юрт бешиги” дастури доирасида 2019-2023 йилларда 511 та чегарага яқин қишлоқда ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 1,8 минг лойиҳа амалга оширилган. 2024 йилда 170 та лойиҳани амалга ошириш учун 36,6 миллиард тенге ажратилди.
“2023 йилда чегарага яқин аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш мақсадида 15,6 миллиард тенгелик 72 лойиҳа амалга оширилди. 44 та автомобиль назорат пунктида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Барча чегарага яқин аҳоли пунктлари «OTAU TV» хизматига қўшилди”, – дейди Нурлан Байбазаров.