«Давлат гранти олгач, ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар учун business.enbek.kz платформаси ишга туширилди. Бунинг учун мижоз электрон имзо ёрдамида порталда рўйхатдан ўтиши ва грант талабларига мувофиқлигини текшириши керак. Худди шу тарзда фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш доирасида 90 мингдан ортиқ ҳамюртимиз «Бизнес бошлаш» курсини ўрганди. Жорий йилда ўз бизнесини очиш ниятида бўлган 21 мингдан ортиқ фуқарога 400 БҲМ миқдорида давлат гранти ажратилди»
, — деди ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида 764,8 минг киши иш билан таъминланган.
Муаллиф: Даулет Изтилеу