Бу йил кимларга амнистия қўлланилиши маълум бўлди

Фото: Фото: Кабар

ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Ҳужжат парламентнинг бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган. Бу давлатнинг хатога йўл қўйган, лекин тавба қилиб, ислоҳотлар йўлидан бораётганини исботлаган инсонларга кўрсатаётган меҳр-оқибатининг яна бир ифодасидир.

Қонун лойиҳасида фуқаролар ва давлат хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмайдиган жиноятлар учун судланган шахсларни озод қилиш, хусусан:

  • жиноий ҳуқуқбузарликлар ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлар,
  • зарар етказмаган ўртача оғирликдаги жиноятларни содир этган ёки унинг ўрнини тўлиқ қоплаган шахслар;
  • зарар ёки фуқаролик даъволари мавжудлигидан қатъи назар, ўртача оғирликдаги жиноятларни содир этганлар.

“Иккинчидан, унча катта бўлмаган ва ўртача оғирликдаги жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича, шу жумладан, судларда кўрилмаган жиноят ишлари бўйича жиноят ишларини мазкур Қонун лойиҳаси кучга киргунга қадар тугатиш назарда тутилмоқда. Учинчидан, оғир ва ўта оғир жиноятлар учун ўталмаган жазо муддатини қисқартириш кўзда тутилган”, – деди депутат Абзал Қуспан.

Бундан ташқари, ўзганинг ишониб топширилган мол-мулкини кўп миқдорда ўзлаштириш ёки талон-тарож қилиш, шунингдек, фирибгарлик содир этганликда айбдор деб топилган шахслар жиноий ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарни тўлиқ қоплаган ва уларга нисбатан қўйилган даъвони қоплаган тақдирда, асосий жазонинг ўталмаган ёки ижро этилмаган қисмининг муддатлари ёки миқдорини бешдан бирига қисқартириш назарда тутилмоқда.

Хусусан, қасддан соғликка ўртача оғирликдаги зарар етказиш, соғликка қасддан енгил зарар етказиш ва қасддан тажовуз қилиш, давлат сирларини қонунга хилоф равишда ошкор қилиш билан боғлиқ жиноятлар, шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан амнистияни қўллаш бўйича чекловларни белгилаш таклиф этилди.