Бу йил Ақтау шаҳрида Turkісkills чемпионати бўлиб ўтади

Фото: Коллаж: Kazinform

ASTANА. Кazinform – Бу йил туркий тилли давлатларнинг бўлажак ишчи мутахассислари ўртасида Turkісkills биринчи чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим -маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди.

– Жорий йилда туркий тилли давлатларнинг бўлажак ишчи мутахассислари касбий маҳоратини оширишга қаратилган биринчи Turkісkills чемпионатини ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур тадбирдан кўзланган пировард мақсад – турли соҳалардаги илғор тажрибаларни аниқлаш, иқтисодиёти бир-бирига яқин бўлган давлатлар билан инновацион ечимлар алмашиш платформасини яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун замин яратишдан иборат, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу чемпионатда ТУРКСОЙ ташкилоти аъзолари иштирок этади.

– Ақтау шаҳри 2025 йилда Турксойнинг маданий пойтахти этиб танлангани боис ушбу тадбирни Манғистау вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этиш режалаштирилган, – деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан 2025 йил Ишчи касблари йили деб эълон қилинган эди.