Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
TASHKENT. Kazinform — Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британияда таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» жамғармаси совриндорлари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб.
Мулоқот давомида давлат раҳбарининг «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти ва ёшлар учун яратилган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Буюк Британияда таълим соҳасида фаолият юритувчи ҳамкорлар билан икки томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилди.
Тадбир доирасида VSO (Volunteyers Servicyes Overseas) ташкилоти билан икки томонлама ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Унга кўра, томонлар умумтаълим мактабларига хориждан малакали мутахассис ва волонтёрлар, хусусан 500 нафардан ортиқ британиялик ўқитувчиларнинг жалб қилинишига келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 10 йилда ўқитувчилар сони 170,9 минг нафарга ошгани ҳақида хабар берган эдик.