«Бу мисли кўрилмаган ҳолат. Ҳаётимда бунга ўхшаш нарсаларни кўрмаганман», - дейди Манчестер шаҳрида яшовчи Терри Шелдон.
Террининг уйи Мерси дарёсидан бир неча метр нарида жойлашган. Чоршанба куни кечқурун «Кристоф» довул туфайли дарё тубидан тошиб кетди.
Англия ва Уэльсда сув тошқини тўғрисида 200 дан ортиқ огоҳлантиришлар берилган, улардан бештаси хавфли, шунингдек ёмғир ва қор ёғиши ҳақида хабарлар берилган.