Британия музейида Ўзбекистон музейи буюм ва ашёлари намойиш этилади

Фото: Фото: Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

2024 йил сентябрь ойида Британия музейида Ўзбекистон музейи буюм ва ашёлари намойиш этиладиган “Ипак йўли” кўргазмаси очилади.

Жорий йил 13 февралда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги вакиллари Британия музейига ташриф буюрдилар.

Фото: Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Учрашув якунлари бўйича кўргазмада намойиш этиладиган Ўзбекистон музейлари сара тўпламларига мансуб ноёб экспонатлар аниқланди. Улар орасида Афросиёб “Элчилар хонаси” деворий сурати, Варахша Алвон меҳмонхонасидаги деворий сурат, Кофир-қалъа манзилгоҳидан топилган куйган ёғоч эшик ҳамда Сўғд даврига оид бошқа буюмлар бор.

“Ипак йўли” кўргазмаси Сэйнсбери кўргазмалар галереясида 2024 йил сентябрь ойида очилади.