Brent нефти нархи тушиб кетди

Фото: Фото: pixabay

ASTANА. Кazinform — Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 69 доллардан пастга тушди, дея хабар беради Каzinform.

Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефть фьючерслари нархи 2024 йил 10 сентябрдан бери илк бор баррель учун 69 доллардан пастга тушди.

Соат 21:15 ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи 3,34 фоизга тушиб, бир баррель учун 68,67 долларни ташкил қилди.

Шу билан бирга, WТI маркали нефть фьючерслари нархи бир баррель учун 65,38 долларгача тушиб кетди.

Фото: скриншот

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан нефть маҳсулотларини олиб чиқиш 6 ойга тақиқлангани ҳақида ёзган эдик.