Brent нефти бир баррели нархи 93 доллардан ошди

Фото:
Савдо маълумотларига кўра, Brent нефти бир баррелининг нархи ўтган йилнинг 16 ноябридан бери биринчи марта 93 доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform RIA-Novostiга таяниб.

Brent маркасининг ноябрь фьючерслари нархи 1,25 фоизга ошиб, бир баррели 93,03 долларни, WТI нефтининг октябрь фючерслари эса 1,32 фоизга ошиб, 89,69 долларни ташкил қилган.

Савдо маълумотларига кўра, пайшанба куни нефтнинг жаҳон нархлари бир фоиздан кўпроққа кўтарилмоқда. Бу бозорда хомашё тақчиллигини кутаётган ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги прогнозлари фонида юз бермоқда.