Brent нефти бир баррели нархи 86 долларга яқинлашди

Фото: Фото: Anadolu
ISTANBUL. Kazinform - Brent нефти бир баррели чоршанба куни халқаро биржаларда 85,73 доллардан сотилди. Бу ҳақда Kazinform Anadolu агентлигига таяниб хабар беради.

Сешанба кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу эталон нефтнинг бир баррели нархи кунни 84,91 доллар билан якунлади.

2 августда эталон нефть нархи 0,97 фоизга ошиб, бир баррели 85,73 долларни ташкил қилди.

WTI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи 82,20 долларни ташкил этди.