Пернамбуку фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, 4000 га яқин одам уй-жойидан айрилган. Маҳаллий ҳукумат яқин кунларда об-ҳаво ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Бразилия президенти Жаир Болсонару ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, қидирув-қутқарув операцияларига кўмаклашиш учун минтақага қўшин юборди.
Энг кўп зарар кўрган икки шаҳарга тахминан ярим миллион евро (2,5 миллион Бразилия реали) миқдорида гуманитар ёрдам ажратилган.
Йил бошидан буён юзлаб бразилияликлар табиий офатларда ҳалок бўлди. Биргина феврал ойида Рио-де-Жанейронинг Петрополис шаҳрида сув тошқини оқибатида 230 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.