Сунъий йўлдош космодромдан 9 август куни учирилади.
Роскосмос матбуот хизмати хабарига кўра, «Фрегат» тезлаткич блокига эга «Союз-2.1б» ракета ташувчиси Эрон Ислом Республикаси буюртмасига кўра «Хайём» Ерни масофадан зондловчи космик кемасини орбитага олиб чиқиши керак.
Сунъий йўлдош Роскосмос таркибига кирувчи корхоналар томонидан яратилган.
Гуруҳ, шунингдек, Эроннинг Ерни масофадан зондловчи сунъий йўлдоши билан биргаликда Россиянинг етакчи олий ўқув муассасалари, тижорат компаниялари ва нотижорат ташкилотлари томонидан илмий ва технологик тадқиқотлар учун яратилган 16 та рус мини-сунъий йўлдошини учиради.
Муаллиф: Сара Қабиқизи