Бош вазир қурилаётган халқаро аэропорт биносида бўлди.
Асқар Мамин Туркистонда Ўқувчилар саройига бориб, департаментлар биноси, конгресс-холл, бассейнли мактаб, 7000 одамга мўлжалланган стадион, Қозоқ драма театри биноси, аттракционларга бой шаҳар истироҳат боғига ташриф буюрди.
Шунингдек, ҚР Бош вазири тарихий-маданий марказ, «Ұлы дала елі» маркази, Х.А.Яссавий музейи, Буюк Ипак йўли ҳунармандлар миллий маркази, визит-марказ, вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси қурилиш ишлари билан танишди.
Ҳукумат раҳбари меҳмонхона-туристик объектлар қурилишига алоҳида эътибор қаратди.