Бош вазир 1 майгача йўл бўйидаги хизматларини ривожлантириш харитасини ишлаб чиқишни буюрди

Фото: Фото: Үкімет

ASTANA. Kazinform — ҚР Бош вазири Олжас Бектенов йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи тобора долзарблашиб бораётганини таъкидлаб, 1 майгача йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қўшма ҳаракатлар режасини янгилашни буюрди.

“Йўл ҳаракати - хавфсизлиги энг долзарб масалалардан биридир. Ўтган йили 36 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шунинг учун, авария хавфи юқори бўлган ҳудудларда муҳандислик ечимларини қўллаш, тезлик режимини қатъий назорат қилиш, ақлли транспорт тизимлари ва замонавий огоҳлантириш мосламаларидан фойдаланиш бўйича тизимли чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш зарур”, — деди О. Бектенов бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир Транспорт вазирлигига Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва ҳокимликлар билан биргаликда 1 майга қадар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма ҳаракатлар режаларини янгилашни топширди.

Шу билан бирга, гавжум автомагистраллар ва йирик шаҳарларга кирадиган йўлларга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

“Транспорт инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ҳайдовчилар учун қулай шароитлар яратиш билан бевосита боғлиқ. Транспорт вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда 1 майга қадар ҳар бир ҳудудда йўл бўйи хизматларини ривожлантиришнинг батафсил харитасини ишлаб чиқиши, бизнесни рағбатлантириш бўйича тегишли стандартлар ва чораларни таъминлаши керак”, — деди Олжас Бектенов.