Бош прокуратура ҳузуридаги активларни қайтариш қўмитаси энди Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси деб номланади — Мурожаатнома

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг активларни қайтариш бўйича қўмитаси энди Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси деб номланади. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди.

— Инвестицион буюртмалар ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Мамлакатимизда сармоядорлар билан муносабатлар тизими мураккаб ва тарқоқ, қоғозбозлик кўп, турли шахсларнинг ваколатлари такрорланади. Ҳозирги мураккаб шароитда эса сармоя жалб этиш долзарб масаладир. Бизга янги позиция керак. Ҳар ҳолда, инвестицияларни жалб этиш бўйича барча мувофиқлаштириш ишлари бевосита Бош вазирга юкланган. Янги вазирлик тузишга ҳожат йўқ. Лекин диққатга сазовор томони шундаки, мамлакатимизда бирон бир муассаса номида “инвестиция” сўзи йўқ. Сармоя етимга ўхшаб уч-тўртта муассаса учун умумий масала бўлиб, ўз йўлини тополмаяпти. Шунинг учун Бош вазир 10 кун ичида аниқ таклиф билан чиқиши керак, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Бундан ташқари, Ҳукуматга қисқа муддатларда инвестицияларни жалб қилиш тизимини тўлиқ модернизация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди.

— Ўйлайманки, Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Активларни қайтариш қўмитасини Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўзгартириш вақти келди. Айтиш жоизки, Бош прокуратура ноқонуний мулк эгалари билан яхши иш олиб бормоқда. Ғазнага 850 миллиард тенгега яқин маблағ қайтарилди. Бу маблағлар 10 та мактаб ва тўртта спорт иншоотини қуриш, 235 та соғлиқни сақлаш ва 177 та сув инфратузилмаси объектини қуриш ва модернизация қилишга йўналтирилди. Республика бюджетига қўшимча маблағ тушиши ҳисобга олинди, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Мурожаатноманинг онлайн трансляцияси Jibek Joly эфирида, шунингдек, телеканалнинг YouTubeдаги канали ва Kazinform агентлиги сайтида амалга оширилади. Kazinform сайти ва Теlegram-канали ёзма трансляцияни тақдим этади.