“Болашақ” стипендиясидан маҳрум бўлганлар сони маълум бўлди
ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги “Болашақ” дастури бўйича таҳсил олаётганлар, шунингдек, жорий йилда дастур бўйича таҳсил олганларнинг қанчаси хорижда қолгани ҳақида маълумот берди.
“Айни пайтда “Болашақ” дастури бўйича ўқиш мониторигида 1096 нафар, шу жумладан, магистратурада 833 нафар, докторантурада 145 нафар, стажировкада 118 нафар стипендиат бор. Гуманитар касблар – 443 нафар (40,4 фоиз), техник йўналишда – 482 нафар (43,9 фоиз), тиббиёт соҳасида – 137 нафар (12,5 фоиз), ижодий касбларда эса – 34 нафар (3,1 фоиз) степендиат бор”, – дейилади Фан вазирлигининг Kazinform агентлигига берган жавобида.
Вазирлик маълумотларига кўра:
- АҚШ ва Канадада 559 киши (51%)
- Буюк Британия ва Ирландияда - 391 киши (35,7%)
- Европада - 67 киши (6,1%)
- МДҲ мамлакатларида - 13 киши (1,2%)
- Осиёда - 25 киши (2,3%)
- Океанияда 41 киши (3,7%) таълим олади.
“Айни пайтда академик таълим йўналишида – 562 нафар (51,3 фоиз), академик ўқишга жойлаштириш учун мўлжалланган – 36 нафар (3,3 фоиз), стажировкада – 65 нафар (5,9 фоиз), ўқишга киришни кутаётганлар – 79 нафар (7,2 фоиз), академик таътилда - 15 киши (1,4%), таътилда - 6 киши (0,5%), шунингдек, академик таълимни тугатган ва диплом кутаётган 160 киши (14,6%) бор. Бундан ташқари, Қозоғистон ва хориждаги мониторинг ишларига 106 киши (9,7%) жалб қилинган, 49 киши (4,5%) тил курсларига, 18 киши (1,6%) эса тил ўрганиш курсларига йўналтирилган», – дея аниқлик киритди вазирлик.
Жами 2024 йилда “Болашақ” дастури доирасида 230 нафар фуқаро ўқишни тамомлади. Ўз ихтиёри билан стипендиядан воз кечганлар ҳам бор.
«2024 йилда 12 нафар фуқаро хорижда бўлганлиги сабабли барча харажатларини тўлаган ҳолда, стипендиядан айрилди, 18 нафари эса ўз ихтиёри билан барча харажатларини тўлаб, стипендияларидан воз кечди», – дейилади Фан вазирлиги ахборотида.