Ёшлар ўртасидаги турнир якунига кўра, Қозоғистон 11 та олтин медални қўлга киритиб, асосий рақиблари – Ўзбекистон (7 та олтин медаль) ва Ҳиндистон (5 та олтин медал)ни ортда қолдирди. Хитой ва Эрон биттадан олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ёшлар ўртасида чемпион бўлган эркаклар: Алексей Хаванцев (60 кг), Тўрехан Сабирхан (67 кг), Онер Сеилхан (71 кг), Санжарали Бегалиев (75 кг) ва Мадияр Бексултанов (80 кг);
аёллар - Аяжан Сидиқ (54 кг), Аяжан Ермек (57 кг), Толғанай Қасимхан (60 кг), Улдана Таубай (66 кг), Шуғила Налибай (75 кг) ва Аружан Зейноллаева (81 кг).
7 май, сешанба куни қитъа чемпионатининг финал жангларини 22 ёшгача бўлган боксчилар ўтказади.