Бокс бўйича Осиё чемпионати: Маҳмуд Сабирхан рақибини нокаут билан мағлуб этди
16:33, 03 Декабрь 2024
ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида қозоғистонлик Маҳмуд Сабирхон биринчи бўлиб майдонга чиқди.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Маҳмуд Сабирхан 54 килограмм вазн тоифасида Хитой Тайпейи вакили Янг-Лин Лай билан куч синашди.
Қозоғистонлик боксчи биринчи раунддаёқ рақибини уч марта нокдаунга учратганидан сўнг, ҳакам жангни тўхтатди.
Маҳмуд Сабирхан ярим финал йўлланмаси учун шри-ланкалик Жаянат Кумар билан куч синашади.
Бугун қозоғистонлик Аида Абикеева ва Милана Сафронова ҳам илк жангларини ўтказишади.