Хусусан, олтин медаль соҳиблари ўз ҳисобларини 100 минг долларга, Жаҳон чемпионатининг кумуш медаль эгалари 50 минг долларга, бронза медал соҳиблари эса 25 минг долларга тўлдиришади.
Бу Жаҳон чемпионатида 105 та давлат, шу жумладан Қозоғистон терма жамоаси иштирок этади, 605 та спортчи куч синашади.
Таъкидлаш жоизки, бу мусобақа 13 вазн тоифаси бўйича ўтказиладиган биринчи Жаҳон чемпионати бўлади.