Қозоғистонлик боксчилар қитъа чемпионатида жами 21 медал, жумладан, олтита олтин, етти кумуш ва саккизта бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонликлар 13 та медал (6 олтин, 3 кумуш, 4 бронза) билан иккинчи ўринда.
Кучли учликни 12 та медал (4 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза) билан ҳиндистонликлар якунлади.
Бокс бўйича 2022 йилги Осиё чемпионатининг умумий жамоавий медаллари сони:
1. Қозоғистон — 6-7-8
2. Ўзбекистон — 6-3-4
3. Ҳиндистон — 4-2-6
4. Иордания — 2-3-2
5. Таиланд — 2-2-1
6. Япония — 1-5-1
7. Жанубий Корея — 1-1-4
8. Тайван — 1-0-3
9. Филиппин — 1-0-2
10. Вьетнам — 1-0-1
11. Монголия — 0-2-8
12. Қирғизистон — 0-0-4
13. Эрон — 0-0-2
13. Тожикистон — 0-0-2
15. Покистон — 0-0-1.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик боксчилар эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медали билан ғолиб чиққани ҳақида хабар берилган.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ