Азиза Ёқубова чорак финал баҳсида италиялик Жиордана Соррентинони мағлубията учратиб, ярим финалга йўл олди. Маълумки, боксда ушбу босқичга етиб келган спортчилар камида бронза медалини нақд қилиб қўяди.
14:14, 17 Май 2022
Бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк ўзбек қизи медаль олади
TASHKENT. Kazinform - Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -50 килограмм вазн тоифасида Азиза Ёқубова катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтариладиган илк ўзбекистонлик боксчи қиз сифатида тарихда қолади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.