Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар аниқланди
Жаҳон чемпионати 8-21 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Қозоғистонлик боксчилар 12 вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Терма жамоа бош мураббийи Шамил Сафиуллин Алуа Балқибекова (48 кг), Назим Қизайбай (50 кг), Жайна Шекербекова (52 кг), Дина Жоламан (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг), Римма Волосенко (60 кг) , Аида Абикеева (63 кг), Дариға Шакимова (66 кг), Валентина Хальзова (70 кг), Надежда Рябец (75 кг), Гулсая Ержан (81 кг) ва Лаззат Кунгейбаева (81 кг дан юқори) каби спортчиларга ишонч билдирди.
Жаҳон чемпионатида 84 давлатдан 400 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу турнир 1974 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ҳозиргача Қозоғистон терма жамоаси жами 51 та медални қўлга киритди. Улардан 14 таси олтин, 15 таси кумуш ва 22 таси бронзадир.
Аввалроқ BохRеc энг яхши қозоғистонлик боксчилар рейтингини янгилаган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет