«Қонунга кўра, БМТ тинчликпарвар миссияларида қатнашиш даврида иш ҳақининг уч баравари миқдорида маош, қайтганидан кейин давлат ҳисобидан даволаниш ва ҳар йил меҳнат таътилига икки ҳафталик қўшимча таътил берилади. Миссияда иштирок этган ҳар бир ой бир ярим ой деб ҳисобланади», — деди Мудофаа вазири.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаев Парламентга Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг тинчликпарвар контингентини БМТ миссияларига юбориш таклифини киритди. Қўшма палата йиғилишида депутатлар Президент таклифини қабул қилдилар.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи